Обама: АҚШ ўз мафкурасини зўрлаб ўтказмоқчи эмас

АҚШ президенти Барак Обама Америка ўз қадриятларини тарихи ва маданияти ўзгача бўлган мамлакатларга мажбуран “ўтказа олмайди”, дея таъкидлади.

- Лекин Американинг қонун устуворлиги, демократия, сўз ва эътиқод эркинлиги каби “умуминсоний қадриятлари”ни барча халқлар қабул қилиши мумкин.

Бунда Америка Гуантанамо қамоғини ёпиш каби қадамлари билан бошқаларга ўрнак бўлиб, жаҳон халқларини бу қадриятлар сари етаклаши мумкин, деди Обама BBC телеканалига берган интервьюсида.

Обама бу фикрларни жорий ҳафтада Саудия Арабистони ва Мисрга қиладиган сафари олдидан баён қилди.