Россия туркман газига оид шартномани қайта кўриб чиқмоқчи

Россиянинг давлатга қарашли Газпром ширкати Туркманистон билан газ шартномаларини қайта кўриб чиқиш ниятида эканини айтмоқда.

Россия туркман газини Европа нархларида сотиб олишга рози бўлган эди, лекин Газпром бош директори ўринбосари Валерий Голубевга кўра, ширкат бугунга келиб газ учун бу нархни тўлай олмайди - ё нархлар, ёки Туркманистондан сотиб олинадиган газ ҳажми қайта кўриб чиқилиши лозим.

- Туркманистоннинг бошқа иложи йўқ, чунки ўз газини бошқа мамлакатларга сотиш учун “келаси беш йил давомида муқобил қувурлар бўлмайди”, деди Газпром расмийси.

Туркманистон Ўзбекистон каби ўз газининг асосий қисмини Газпромга сотади, лекин газ экспорти йўналишларини кўпайтиришга қизиқиш кўрсатмоқда.