Афғонистонда Толибон етакчиларидан бири ўлдирилди

Британия мудофаа вазирлигига кўра, Афғонистондаги инглиз қўшинлари Толибон етакчиларидан бирини ўлдириб, “жангариларга қаттиқ зарба” берган.

“Мулла Мансур Ҳелманд вилоятида вертолётлардан қилинган ҳужум натижасида йўқ қилинди”, дейилади расмий баёнотда.

Ҳелманд вилояти ҳокимлигининг матбуот вакилига кўра, Мулла Мансур Толибон режими пайтида авиация вазири лавозимида ишлаган.

Британия ҳарбийлари матбуот котиби подполковник Ник Ричардсон ҳалок этилган жангарилар етакчиси “юзлаб одамлар жонига зомин бўлган” ҳужумлар учун масъулдир, деди.