Обама Яқин Шарқ сафарини Риëддан бошлади

АҚШ президенти Барак Обама Ислом дунёси билан алоқаларни яхшилашга қаратилган Яқин Шарқ сафари доирасида бугун Саудия Арабистонига келди.

Ар-Риёд аэропортида АҚШ раҳбарини Саудия қироли Абдуллоҳ ва юқори мартабали ҳукумат расмийлари қарши олдилар.
Бугун Барак Обаманинг қирол Абдуллоҳ билан музокаралар олиб бориши белгиланган.

Пайшанба куни эса Оқ уй раҳбарининг Мисрга сафар қилиб, пойтахт Қоҳирада мусулмон дунёсига мурожаат қилиши кутилмоқда.

Бундан ташқари Обама Миср раҳбарияти билан учрашиб, Исроил-Фаластин тинчлик музокаралари ва Эрон ядровий дастурига оид масалаларни муҳокама қилишни ҳам режалаган.