Саркози Аҳмадийнажод баёнотини қоралади

Франция президенти Николя Саркози Эрон Ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий билан учрашуви чоғида президент Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг Ҳолокостни инкор қилувчи баёнотларини қоралади.

Чоршанба кунги учрашувда Саркози, шунингдек, Эрон жаҳоннинг етакчи давлатлари билан ўз ядровий дастурига оид музокараларни давом эттиришдан бош тортса, халқаро ҳамжамиятдан янада яккаланиб қолишидан огоҳлантирди.