ҲРВ: Қозоғистон ЕХҲТга раислик қилишга тайёрмас

Ҳюман райтс вотч ташкилоти Қозоғистон инсон ҳуқуқларига оид халқаро қонунларни писанд қилмаслиги ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотида раислик қилишга тайёр эмаслигини баён қилди.

Олмотага сафар қилган Ҳюман райтс вотч ижрочи директори Кеннет Рот Франс-пресс билан суҳбатда, Қозоғистонда матбуот ва эътиқод эркинлигини бўғилаётгани, бу мамлакатнинг ЕХҲТга самарали раислик қила олиш имкониятларини шубҳа остига қўяди, деди.

Қозоғистоннинг келаси йилдан ЕХҲТга раислик қилиши кутилмоқда.