Ҳолбрукнинг Покистон расмийлари билан учрашади

Бугун АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Ричард Ҳолбрук Исломободда Покистон раҳбарияти билан учрашади.

Покистон армияси қўмондони Генерал Ашфақ Қаёний билан учрашув чоғида Ҳолбрук Сват водийсида толибон жангариларига қарши ҳарбий амалиётлар масаласини муҳокама қилади.

Кеча АҚШ расмийси Сват водийсидаги амалиётлар оқибатида ўз жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлган қочқинлар лагерини бориб кўрди.

Ҳолбрук Европа ва мусулмон давлатларини покистонлик 2,5 миллион қочқинга молиявий ёрдам кўрсатишга чақирди.