Ҳолбрукнинг Покистон сафари давом этмоқда

АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Ричард Ҳолбрук Исломободда Покистон ҳукумати расмийлари билан учрашади.

Бундан ташқари Ҳолбрук Покистон армияси Бош қўмондони генерал Ашфоқ Каяний билан учрашиб, Сват водийсида толибларга қарши олиб борилган ҳарбий амалиётларни муҳокама этишни мақсад қилган.

Пайшанба куни АҚШ расмийси Исломободдан 80 ким узоқликда жойлашган Шоҳ Мансур қочқинлар лагерида бўлиб, Сват водийсини тарк этишга мажбур бўлган фуқаролар билан учрашди.

Шу куннинг ўзида Ричард Ҳолбрук Европа ва мусулмон давлатларини Покистонга молиявий ёрдам беришга ундади.