Покистонда яна масжид портлатилди

Покистон шимол-ғарбидаги масжидда рўй берган портлаш оқибатида камида 30 киши нобуд бўлди, ўнлаб одам тан жароҳати олди.

Портлаш Қуйи Дир туманидаги масжидда жума намози ўқилаётган пайт рўй берди.

Қуйи Дир тумани толибларга қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар олиб борилган Сват водийсига яқин жойлашган. Айни пайтда масжиддаги портлаш учун масъулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олган йўқ.