АҚШда ишсизлар сони ҳамон ортмоқда

АҚШда ишсизлик даражаси 9.4 фоизга кўтарилди ва бу сўнгги 25 йил ичида энг юқори кўрсаткичдир.

Айни пайтда¸ янги ҳисоботда айтилишича, ўтган ой ишдан бўшатиш кўлами АҚШ бўйича анча секинлашган. Маълум бўлишича, май ойи жами 345 минг киши ишдан бўшатилган.

Ушбу ҳисоботдан сўнг жаҳон бозорида бир баррел нефт нархи 70 долларга кўтарилди.