Толибон бир неча ҳужум уюштирди

Афғонистон шимолий-ғарбида Толиблар қўйган пистирмага дуч келиб тўрт полициячи ҳалок бўлган. Яна беш афғонистонлик мамлакат шарқидаги Покистонга туташ ҳудудларда жангари гуруҳлар ҳужуми пайти нобуд бўлган.

Шунингдек, Афғонистон шимолий-ғарбидаги Фарёб вилоятида полиция постига ҳужум содир этилган. Отишма пайти бир нафар полициячи ҳаётдан кўз юмган.

Партико вилоятида ҳам Толиблар ҳужуми рўй берди. У ерда маҳаллий полиция бошлиқларидан бири ҳалок этилган. Айни пайтнинг ўзида вилоятнинг бошқа қисмида афғонистонлик тўрт нафар қўриқчи пистирмага дуч келиб нобуд бўлган.