Баррозо ўз лавозимидан кетмоқчи эмас

Хосе Мануэл Баррозо Европа комиссияси президенти лавозимига ўз номзодини қўйишини маълум қилди.

Бу ҳақда Европа комиссиясининг амалдаги президенти Брюсселда ўтказилган матбуот анжумани чоғида маълум қилди.

Португалия собиқ Бош вазири бўлган Баррозо 2004 йилдан буён Европа комиссиясига раҳбарлик қилиб келмоқда.

Кузатувчиларнинг таъкидича, Европа парламентига ўтказилган сайловда марказ-ўнгчи партияларнинг ғалаба қозониши Баррозонинг Европа комиссияси президенти лавозимига қайта сайланиш имконини оширган.