Пикассо асарлари ўғирланди

Парижда нархи саккиз миллион евро турадиган Пикассо суратлари албоми ўғирлаб кетилган.

Франция маданият вазирлигининг билдиришича, Париждаги Пикассо музейидан ўғирланган албом ичида рассомнинг 1917-1924 йилда яратилган 33 та асари бўлган.

Асарлар ўғирлангани сешанба куни маълум бўлди. Полиция эса ўғирлик қачон ва қандай содир этилганини билмайди. Гап шундаки, албом сақланган шиша витрина бузилгани белгилари йўқ ва сигнализацияни ҳам ҳеч ким ўчирмаган.