Ироқ қамоқхоналарида 11 минг тутқун бор

АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий қўмондонлиги 11 минг ироқлик маҳбус қамоқда ушлаб турилаётганини билдирди.

Бағдод ва Вашингтон ўртасидаги келишувга мувофиқ, улар Ироқ ҳукумати ихтиёрига топширилиши ёки озод этилиши керак.

Қўмондонлик баёнотида айтилишича, ироқлик тутқунлар Бағдод ва уни атрофидаги ҳамда мамлакат жанубидаги учта йирик қамоқхонада сақланмоқда.

Сешанба куни очиқланган ироқлик маҳбуслар сони март ойида эълон этилган рақамдан икки мингга камдир.