Ироқда портлаш содир этилди

Ироқ жанубида содир этилган портлаш оқибатида 28 киши нобуд бўлди, салкам 45 киши тан жароҳати олди.

Полициянинг билдиришича, машинага ўрнатилган бомба асосан шиалар яшайдиган Батҳаа шаҳарчасидаги бозорда портлатиб юборилган.

АҚШ қўшинлари 2006 йилда ушбу минтақа хавфсизлигини назорат қилиш масъулиятини Ироқ хавфсизлик кучлари зиммасига юклаган эди.