Нефт нархи ошмоқда

Жаҳон бозорида бир баррел нефт нархи 71 долларга кўтарилди.

Бу сўнгги 7 ой ичида энг юқори кўрсаткичдир.

Хабарларга кўра, июл ойида етказиб бериладиган бир баррел нефт нархи Осиё бозорида 70 доллару 70 центни ташкил этган. Нью Йорк биржасидаги савдоларда эса бир баррел нефт 70 доллардан сотилган.