Германия Ташқи ишлар вазири Москвага келди

Германия Ташқи ишлар вазири Франк Вольтер Штайнмайер Россия сафари чоғида президент Дмитрий Медведев билан сўзлашувлар олиб борди.

Учрашувда ўзаро муносабатлар ривожи, жумладан, иқтисод, энергетика ва хавфсизлик соҳасидаги алоқалар ҳамда қуролларни назорат қилиш ва ядровий қуролсизланиш масалалари муҳокама этилди.

Дмитрий Медведев сўзлашув чоғида глобал молиявий бўҳрон Россия-Германия ўртасидаги иқтисодий алоқаларга салбий таъсир кўрсатмаслиги лозим, деган фикрни билдирди.

Штайнмайер, ўз навбатида, Германия иқтисоди оғир дамларни бошдан кечираётганини тан олиб, ўз ҳукумати молиявий бўҳронни бартараф этишга йўналтирилган чораларни ҳаётга тадбиқ эта бошлаганини маълум қилди.