Путин ядровий қуролсиз дунё тарафдори

Россия бош вазири Владимир Путин унинг давлати ядровий қуролдан воз кечишга тайёр эканини қайд этди.

Чоршанба куни Москвада бўлиб ўтган матбуот анжуманида сўз олган Путин Россия ядровий қуролсиз дунё ғоясини қўллаб-қувватлашини билдирди.

- Агар АҚШ ва ядровий қуролга эга бошқа давлатлар бу ғояни амалга оширишга тайёр экан, Россия ҳам бунга тайёр, деди Путин.

Жорий йил апрел ойида АҚШ президенти Барак Обама ядровий қуроллар қисқартирилиши лозимлиги ҳақида гапирган эди ва ушбу мавзу Обаманинг июл ойи бошларида Россияга қилажак ташрифи давомида ҳам кўтарилиши кутилмоқда.