Мулла Мустафо АҚШ зарбаларидан омон қолган

АҚШ қўшинлари қўмондонлиги Афғонистон шарқида ҳарбийлар томонидан нишонга олинган дала қўмондони тирик қолган бўлиши мумкинлигини маълум қилди.

Чоршанба куни АҚШ ҳарбийлари Ғўр вилоятида берилган ҳаво зарбалари оқибатида ўнлаб жангари, жумладан, Ал-Қоида билан алоқада бўлгани гумон қилинган таниқли дала қўмондони мулла Мустафо нобуд бўлганини билдирди.

Бироқ бугун ёйинлаган баёнотда айтилишича, ҳарбийлар мулла Мустафо омон қолганига оид ишончли маълумотни қўлга киритган.

Ҳарбийлар, шунингдек, ҳаво зарбаларида тинч аҳоли вакилларининг ҳам нобуд бўлганига оид хабарлар юзасидан текширув бошлаганини билдирди.

Маҳаллий расмийларнинг айтишича, ҳаво зарбаларида жангарилардан ташқари 10га яқин тинч аҳоли вакили нобуд бўлган.