Нефт нархи кўтарилишда давом этмоқда

Нефт нархи жаҳон бозорида ўз мавқеини тобора мустаҳкамлаб бормоқда.

Осиё бозоридаги бугунги савдоларда июл ойи учун етказиб бериладиган бир баррел нефт нархи 72 доллару 13 центга кўтарилди.

Нью Йорк савдо биржасидаги чоршанба кунги савдоларда эса бир баррел нефт 71.33 доллардан сотилди.

Март ойидан буён нефт нархи қарийб икки боробарга қимматлади. Бунга сармоядорларнинг глобал иқтисодий бўҳрон ортга чекина бошлагани ҳамда АҚШда нефт махсулотларига бўлган талаб ошиши мумкинлиги борасидаги таҳминлари сабаб бўлмоқда.