Покистонда яна портлашлар содир этилди

Покистон расмийлари мамлакатнинг икки шаҳрида портлаш рўй бергани тўғрисида маълумот тарқатдилар.

Хабарларга кўра, биринчи портлаш Лаҳор шаҳридаги мадрасаларнинг бирида жума намозидан сўнг рўй берган. Оқибатда икки киши нобуд бўлган, камида олти киши тан жароҳати олган.

Ҳеч қанча вақт ўтмай мамлакат шимол-ғарбидаги Наушер шаҳрида маҳаллий масжидда портлаш содир этилган. Бу портлашда салкам 30 киши тан жароҳати олган.

Ҳукумат кучларининг яқинда Сват водийсида олиб борган кенг кўламли ҳарбий амалиётларига жавобан толибон жангарилари мамлакат бўйлаб бир нечта қўпорувчилик амалиёти содир этди.