Митчел Яқин Шарқ сафарини давом эттирмоқда

АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Жорж Митчел Ливанга сафар қилди.

Жорж Митчел ўтган ҳафта Ливанда ўтказилган парламент сайловларида аксилсурия иттифоқи ғалаба қозонгандан буён бу давлатга сафар қилаётган юқори мартабали биринчи АҚШ расмийсидир.

Ливандан сўнг АҚШ расмийси Сурияга йўл олади. Бундан аввал эса Жорж Митчел Исроил ва Фаластинда бўлиб маҳаллий ҳукумат расмийлари билан учрашди. Бу сўзлашувлар чоғида Митчелл расмий Вашингтон Исроил билан ёнма-ён Фаластин давлати ташкил этиш ғоясини қўллаб-қувватлашини яна бир бор таъкидлади.