Туркманистонда Фанлар академияси қайта тикланмоқда

Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳамедов мамлакат Фанлар академияси фаолиятини қайтадан молиялаштиришни бошлаш тўғрисида топшириқ берди.

Туркманистон матбуотида чоп этилган фармойишда айтилишича, Бердимуҳамедов Фанлар академиясиги раҳбар тайинлаб, янги тадқиқот марказларининг ташкил этилишини рағбатлантирган.

Собиқ президент Сапармурод Ниёзов давлат пуллари бефойда ишларга сарфланаётганини таъкидлаб, 1998 йилда Туркманистон Фанлар академиясини ёпиш тўғрисида буйруқ берган эди.

Фанлар академияси 2007 йилда расман қайта очилган ва шу пайтгача ҳукумат академия фаолиятини молиялаштирмаётган эди.