Екатеринбургда ШҲТ саммити иш бошлади

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг икки кунлик саммити иш бошлади.

Ушбу саммитда қатор муҳим масалалар, жумладан, хавфсизликни таъминлаш, Афғонистондаги вазият ва Шимолий Кореянинг сўнгги ҳаракатлари муҳокама қилинади.

ШҲТ га Россия, Хитой, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон аъзо бўлган.

Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон ва Эрон эса Екатеринбург саммитида кузатувчи сифатида иштирок этмоқдалар.

Саммит муносабати билан Екатеринбургда хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Сўнги маълумотларга кўра, хавфсизлигини таъминлаш мақсадида шаҳар кўчаларига милициянинг 11 минга яқин ходими сафарбар қилинган.