Барадей Эрон билан мулоқот тарафдори

Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Муҳаммад ал-Барадей Эрон ядровий дастури борасида расмий Вашингтон ва Теҳрон ўртасида мулоқот ўтказилишига катта умид билдирди.

Ал-Барадейнинг шу мазмундаги баёноти Халқаро атом энергияси агентлиги расмийларининг Венадаги учрашуви чоғида янгради.

Расмий Теҳрон БМТ Хавфсизлик кенгашининг уранни тўйинтириш ишларини тўхтатиш чақириқларини рад этиб келмоқда.

АҚШ ва қатор Ғарб давлатлари Эронни ядровий қурол ишлаб чиқаришга уринаётганликда айбламоқда. Иккинчи муддатга президент этиб сайланган Маҳмуд Аҳмадийнажод Эрон ўз ядровий сиёсатини ўзгартирмаслигини маълум қилган.