Обама Эрондаги вазиятдан ташвишда

АҚШ Президенти Барак Обама Эронда президентлик сайловларидан кейин вужудга келган вазиятдан хавотир билдирди.

Вашингтонда қилган чиқишида Обама Исломий Республикада сўз эркинлиги ва демократик жараённинг ҳурмат қилинишига чақирди.

- Телевидение орқали кўрганим зўравонликлардан жуда ташвишдаман.

Демократик жараён, сўз эркинлиги, одамларнинг тинч йўл билан ўз норзилигини билдира олиш имконияти умуминсоний қадриятлардир ва ҳурмат қилиниши лозим, деб ҳисоблайман, - деди Обама.

АҚШ раҳбари, шунингдек, Эрон президентлик сайловларига доир қонунбузарликларнинг хунрезликсиз тафтиш этилишига чақирди.

Обама, жаҳон эронликларнинг президент Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг расман сайлов ғолиби, деб эълон қилинганига қарши ўз норозилигини билдириб, кўчаларга чиққанидан илҳомланганини қўшимча қилди.

Оқ уй раҳбари Қўшма Штатлар Эрон билан мулоқот йўлини қидиришда собит қолажагнини ҳам таъкидлади.