ЕХҲТ Қирғизистонга кузатувчиларни юборади

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти келаси ойга белгиланган Қирғизистон президентлик сайловларига ўз кузатувчиларини юборишини маълум қилди.

Мазкур қарор Қирғизистон ҳукумати кузатувчилар сонини чекламасилигини маълум қилганидан кейин эълон қилинди.

ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича идораси матбуот ходимига кўра, келаси ойида Бишкекка ташкилотнинг 300 нафар кузатувчиси жўнатилади.