АҚШ қўшинлари Ироқни тарк этмоқда

Ироқдаги АҚШ ҳарбийларининг қўмондони Америка аскарларининг аксарияти мамлакат шаҳарларини тарк этгани ва қўшинларни олиб чиқиш ҳаракатлари режа бўйича амалга оширилаётганини маълум қилди.

АҚШ ҳарбийларининг Ал - Қоида истеҳкоми ҳисобланмиш Мосул шаҳрида узоқроқ қолиши мумкинлиги айтилаётган эди.
Лекин генерал Рэй Одиернога Америка кучлари Мосулдан ҳам олиб чиқилади, дея таъкидлади.