Ироқда АҚШ ҳарбийси нобуд бўлди

АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари қўмондонлиги Бағдод шимол-шарқида рўй берган портлаш оқибатида америкалик аскар нобуд бўлганини маълум қилди.

Ҳарбийларга кўра, ушбу воқеа Бағдодда 370 км узоқликда жойлашган Самаваҳ туманида рўй берган.

Ироқда ҳарбий амалиётлар бошланган 2003 йилдан буён бу ерда рўй берган тўқнашувларда АҚШнинг жами 4314 нафар аскари нобуд бўлган.