Бан Ки Мун Исроил ва Фаластинни музокарага чақирди

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Исроил ва Фаластин етакчиларини мустақил Фаластин давлатини яратишга қаратилган музокараларга қайтишга чақирди.

Мухбирлар олдида қилган чиқишида бош котиб: “Можарога икки давлатлик ечим топиш ғоясига асосланган ҳолда Исроил ва Фаластин дарҳол музокарларни бошлашига умид қилишини” баён қилди.

Бан Ки Мун иккала томонни 2003 йилда ишлаб чиқилган Яқин Шарқда тинчилик ўрнатиш жараёнига оид режага амал қилишга чақирди.

“Яқин Шарқ йўл харитаси”, деб аталувчи бу режада Исроилдан Ғарбий соҳилдаги эгаллаб олинган ҳудудларда яҳудий маҳаллаларни қуришни тўхтатиш, Фаластиндан эса жангариларни жиловлаш талаб қилинади.