Оқ Уй иқлим ўзгаришидан ташвишда

Расмий Вашингтон эълон қилган ҳисоботга кўра, Қўшма Штатларда иқлим ўзгаришининг оқибатлари жиддий тарзда сезилмоқда ва вазият янада ёмонлашиши мумкин.

Президент Барак Обама иқтиборга келганидан бери муаммога оид эълон қилинган биринчи ҳисоботда айтилишича, глобал илиқлашув натижасида ёғинлар кўлами, ҳаво ҳарорати ва денгизлар сатҳи ошган ҳамда музликлар чекиниб, дарёлар оқими ўзгармоқда.

Оқ уйнинг илм-фан ва технологиялар идорасига кўра, Қўшма Штатларда 2100 йилгача ҳаво ҳарорати ўртача 6 даржага кўтарилиши мумкин.