Афғон сайловлари хавфсизлигини НАТО таъминлайди

НАТО расмийлари Афғонистон президентлик сайловларида хавфсизликни таъминлаш мақсадида у ерга 8 мингдан 10 минггача қўшимча аскар вақтинча юборишга қарор қилди.

Бу ҳақда НАТО бош котиби Яап де Хооп Схеффер чоршанба куни Кобулга қилган сафари чоғида маълум қилди.

Сафари чоғида НАТО раҳбари 20 августда қайтадан сайланишга ҳаракат қилаётган президент Ҳамид Карзай билан учрашди.

Схеффернинг сафари давом этмоқда ва бугун унинг яна икки номзод собиқ молия вазири Ашраф Ғани ҳамда собиқ ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Абдуллоҳ билан учрашиши кутилмоқда.

Август ойида бош котиблик муддати тугайдиган Схеффер Афғонистонда эркин ва адолатли сайловлар ўтказилиши муҳим эканини таъкидлади.