Қирғизистонда сайловолди ташвиқотига старт берилди

Қирғизистон давлат телевидениеси июл охирида ўтказилажак президентлик сайловларига номзод сифатида олти киши, жумладан, амалдаги президент Қурманбек Бакиев рўйхатга олингани маълум қилди.

Бу хабар президентлик сайловлари олдидан кампанияни расман бошлаб берди.

Қурманбек Бакиев 2005 йилдаги “Лола” инқилобидан кейин ҳокимиятга келди.

Унинг асосий рақиби Алмазбек Атамбаев мухолифатдаги Бирлашган халқ ҳаракатидан номзод ўлароқ кўрсатилган.

Мухолифат ҳукуматни сайловлар олдидан ўз аъзоларини таъқиб қилаётганлик, мустақил журналистларга ҳужум қилаётганлик ва мухолифат фаолларини ҳибсга олганликда айбламоқда.