Лиссабон шартномаси ЕИ саммити кун тартибида

ЕИ етакчиларининг Брюсселдаги икки кунлик саммити ниҳоясига етмоқда.

ЕИ раҳбарларнинг бугунги йиғинда ирландиялик сайловчиларни Лиссабон шартномасини маъқуллашга кўндириш ва Россия газини сотиб олиш учун Украинага қарз бериш масалаларини муҳокама қилиши кутилмоқда.

Ўтган йил ирландияликлар ЕИни қайта ислоҳ қилишга оид Лиссабон шартномасини инкор қилган эди.

Саммитнинг биринчи кунида эса ЕИ етакчилари Европа Комиссияси президенти Хосе Мануэл Баррозони иккинчи беш йиллик муддатга қайта сайладилар. Баррозонинг қайта сайланишини эндиликда Европа парламенти маъқуллаши шарт.

53 яшар португалиялик консерватив сиёсатчи Баррозо Европа Комиссиясини 2004 йилдан бери бошқариб келади.