Россия стратегик қуролларни қисқартиришга тайёр

Россия президенти Дмитрий Медведев расмий Москва ўз ядровий арсеналини қисқартиришга тайёр эканини маълум қилди.

Амстердамда журналистлар олдида гапирган Медведев ядровий қуролсизланиш бўйича 1991 йилда АҚШ билан имзоланган битимга қараганда Россия стратегик қуроллар сонини анчагина қисқартириши мумкинлигини таъкидлади.

Айни пайтда Москва ва Вашингтон мазкур битим юзасидан сўзлашувларни давом эттирмоқда.

Ядровий қуролсизланиш бўйича совуқ уруш даврида имзоланган амалдаги тарихий битим муддати жорий йил охирида тугайди.