Фашистлар босқинига 68 йил тўлди

22 июнда фашистлар Германиясининг собиқ Совет Иттифоқига бостириб кирганига 68 йил тўлди.

Россиядаги баъзи оммавий ахборот воситаларининг хабар қилишича, бугун Совет Иттифоқи уруш давомида кўрган талафотлар тўғрисидаги қўшимча ва аниқлик киритилган янги маълумотлар эълон қилиниши кутилмоқда.

Россия тарихи институти маълумотларига кўра, нацистлар Германияси билан уруш давомида ўлганлар сони 26 миллион нафардан ортади.

Фашистларга қарши жангларда ҳамда фронт орти ишларида собиқ СССР фуқаролари сифатида ўзбеклар ҳам иштирок этган.

69 ўзбек Совет Иттифоқи қаҳрамони унвонига сазовор бўлган.