ЕИ Теҳрондаги намойишлардан ташвишда

ЕИга раислик қилаётган Чехия Европа давлатларини Теҳрондаги зўравонликлар юзасидан Эроннинг Европадаги элчиларига норозилик нотаси топширишга ундади.

Хабарларга кўра, Чехия аллақачон Эроннинг мамлакатдаги элчисига Теҳрондаги намойишчиларга қарши куч ишлатилиши ҳамда бу намойишларга ЕИнинг алоқаси борлигига оид ҳукумат иддаолари юзасидан норозилик нотаси топширган.

Германия ҳукумати эса бугун Эрон элчисидан расмий Теҳрон иддаоларига изоҳ беришни талаб қилди.