Афғонистонда тўқнашувлар давом этмоқда

Афғонистон армияси генерали Шермуҳаммад Зазоий мамлакат жанубида рўй берган тўқнашувлар оқибатида толибоннинг 20дан зиёд жангариси йўқ қилинганини маълум қилди.

Афғон генералининг айтишича, Ўрузғон вилоятидаги амалиётда ўлдирилган жангарилар орасида таниқли дала қўмондони мулла Исмоил ҳам бўлган. Жангарилар беркинган ҳудудда катта миқдорда қурол-яроғ топилган.

Сўнги йиллар давомида айнан Афғонистон жануби толибон жангариларининг таянч пунктларидан бирига айланди.