Эрон олий раҳбари ўз қарорида қатъий

Эрон олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Ҳоманайи давлат бошқарув тузуми мухолифатчиларнинг сайлов юзасидан билдираётган талабларига кўнмаслигини маълум қилди.

- Бутун халқ қонунни ҳурмат қилиши лозим. Сайлов масаласидаги қонунни жорий этиш ва мамлакатимизда қонун устиворлигини таъминлашни талаб қилганман ва келажакда ҳам буни талаб қиламан. Давлат бошқарув тузуми ҳам¸ миллатимиз ҳам бўлаётган босимларга бўйин эгмайди, деди Эрон олий руҳонийси.

12 июн кунги президентлик сайловида мағлуб деб топилган Мусавий сайлов натижаларини қайта кўриб чиқувчи мустақил комиссия тузушни таклиф қилган эди. Бироқ Али Ҳоманайи бу таклифни ҳам рад қилди.