Сербия Болгариядан Чекуни сўрамоқда

Сербия Софияда қўлга олинган Косово собиқ бош вазири Ағим Чекуни топшириш тўғрисидаги сўровни Болгарияга жўнатди.

Болгария полицияси хабарига қараганда, Чеку сешанба куни Македониядан кириб келаётганда мамлакат чегарасида қўлга олинган.

Миллати албан бўлган Ағим Чеку 1998-99 йилларда Косовода бўлиб ўтган уруш давомида сербларга қарши ҳарбий жиноятларда айбланиб, қидирувга берилган.

2008 йилнинг февралида Косовонинг Сербиядан мустақиллиги эълон қилинган.