Карзай тарафдорлари намойиш ўтказди

Афғонистон пойтахти Кобулда ўн минглаб фуқаро президент Ҳамид Карзай номзодини қувватлаб, намойиш ўтказди.

Бу 20 августда ўтказилажак президентлик сайлови арафасида Кобулда уюштирилаётган йирик йиғинлардан биридир.

Карзай маъмурияти расмийларига кўра, бугунги намойишга 30 минга яқин фуқаро тўпланган.

Ушбу сайловнинг Карзай етакчилигидаги Афғонистон ҳукумати ва АҚШ учун ҳам муҳум синов бўлиши кутилмоқда.

АҚШ Афғонистонга қўшимча ҳарбий куч юборишга тараддуд кўраётган бир пайтда, Карзай ҳукумати халқаро кучлар амалиётлари чоғида тинч аҳоли вакилларининг ҳам нобуд бўлиши борасида жамоатчилик босимига учраб келмоқда.