Аҳмадийнажод Обамадан норози

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод АҚШ президенти Барак Обамани Эрон ички ишига аралашаётганликда яна бир бор айблади.

Эрондаги IRNA агентлиги Аҳмадийнажоднинг: "Ислоҳот ва ўзгаришлар ҳақида жар солган Обама нега энди адаб қоидаларини инкор қилиб баёнот беради ва бошқалар ички ишларига аралашади", деган сўзларидан иқтибос келтирди.

Жорий ҳафта бошида ҳам расмий Теҳрон АҚШ ҳукуматини ўз ички ишларига аралашаётганликда айблаган эди.

Бироқ жума куни Оқ уйда гапирган Барак Обама Эрон иддаоларини кескин рад этди.