НАТО ва Россия музокара столига қайтди

Бугун НАТО ва Россия ҳарбий соҳадаги ҳамкорлик борасидаги сўзлашувларни қайта бошлайди.

Россия ташқи ишлар вазири Грецияда иш бошлаган ЕХҲТнинг саммити доирасида НАТОга аъзо 28 давлат ташқи ишлар вазирлари билан учрашади.

Бу ўтган йилнинг август ойида Тбилиси ва Москва ўртасида бўлиб ўтган ҳарбий можародан сўнг НАТО-Россия вакилларининг юқори даражадаги илк сўзлашувидир.

Ушбу ҳарбий можародан сўнг НАТО-Россия муносабатлари анча совуқлашиб, ўзаро ҳамкорлик борасида олиб борилаётган музокаралар тўхтатиб қўйилган эди.