Исроил президенти Боку ва Остонага ташриф буюради

Исроил президенти Шимон Перес Озарбойжон ва Қозоғистонга сафар бошламоқда.

Исроил расмийларига кўра, Шимон Перес тўрт кун давом этадиган сафар давомида президентлар Илҳом Алиев ва Нурсултон Назарбоев билан учрашиб, савдо-иқтисодий алоқалар ривожи ва стратегик ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади.

Исроил президентининг Қозоғистон сафари чоғида динлараро мулоқотни йўлга қўйиш мавзуига бағишланган халқаро анжуманда нутқ сўзлаши кутилмоқда.