Грецияда ЕХҲТ учрашуви давом этмоқда

ЕХҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари Грециянинг Корфу оролларида хавфсизлик масаласига бағишланган сўзлашувларни бошлаб юбордилар.

ЕИнинг ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Хавер Солана сўнги йиллар мобайнида яхши самара бериб келган хавфсизлик борасидаги Европа “меъморчилиги”нинг кўпгина жиҳатлари янада такомиллаштирилиши мумкин, деган фикрни билдирди.

ЕХҲТнинг амалдаги раиси Греция НАТО, ЕИ ва бошқа тузулмалар билан ҳамкорлик доирасида хавфсизликка оид янги тизимлар бўйича таклифларни ишлаб чиқмоқчи.

Грециядаги учрашув иштирокчилари хавфсизлик борасида янги шартнома имзолашга оид Россия таклифларини ҳам муҳокама қилишни режалаганлар.

27 июн куни Кофру оролларида НАТО-Россия кенгашининг учрашуви бўлиб ўтди. Унда томонлар ҳарбий соҳадаги ҳамкорликни қайта давом эттиришга келишиб олдилар.