Стокҳолм ЕИ марказига айланади

Бугун Швеция Чехиядан Европа Иттифоқининг раислигини расман қабул қилиб олади.

Швеция ташқи ишлар вазирининг айтишича, Швеция ўзининг 6 ойлик раислиги давомида асосий эътиборини об-ҳавонинг глобал исишининг олдини олишга қаратади.

Унга кўра, халқаро молия бўҳрон оқибатлари билан кураш ҳам кун тартибидаги асосий масала бўлиб қолади.

Ташқи сиёсат масаласида Швециянинг эътибори Эрон, Грузия ва Украинадаги вазиятга қаратилади.