Хорватияда Бош вазир ишдан кетди

Хорватия Бош вазири Иво Санадер истеъфо берди.

Бундан ташқари Иво Санадер сиёсатдаги фаолиятини тўхтатиши ҳамда 2010 йилга режаланган президентлик сафловига ўз номзодини қўймаслигини эълон қилди.

Хорватия Бош вазири бу ҳақда бугун Сараевода ўтказилган матбуот анжумани чоғида билдирди.

Иво Санадер 2003 йилда Хорватия Бош вазири этиб тайинланган эди.