Тбилиси Москва билан келиша олмади

Грузия ва Россия расмийларининг Женевадаги учрашуви натижасиз якунланди.

Август ойида Грузия ва Россия ўртасида рўй берган урушдан кейинги ушбу 6 учрашув давомида ҳеч қандай келишувлар имзо қўйилмади, лекин томонлар 17 сентябр куни яна Женевада музокарани давом эттиришга розилик бердилар.

Мазкур сўзлашувлар давомида иккала томон уруш оқибатида бузилиб кетган сув таъминот иншоотларини тузатишга аҳамият қаратишларини билдирди.

Женевада якунланган музокаралар ЕХҲТ, ЕИ ҳамда БМТ кузатувчилари иштирокида ўтказилди.