ХАЭАга янги раҳбар сайланди

Япониялик дипломат Якийя Амано Халқаро атом энергияси агентлигига янги раҳбар этиб сайланди.

Бу ҳақда агентликнинг бошқарув кенгашидаги расмийлардан бири маълум қилди.

Амано Япониянинг қароргоҳи Венада жойлашган Халқаро атом энергияси агентлигидаги элчиси бўлган.

Агентликнинг амалдаги раҳбари Муҳаммад ал-Барадей жорий йил ноябр ойида истеъфога чиқади. Ал-Барадей ва Халқаро атом энергияси агентлиги 2005 йилда Тинчлик бўйича Нобел мукофотига сазовар бўлган.