"Ханжар" операцияси давом этмоқда

АҚШ қўшинлари Афғонистоннинг Ҳелманд вилоятидаги ҳарбий амалиётларни давом эттирмоқда.

Қўшинлар матбуот вакилига кўра, ҳозирда АҚШ аскарлари Ҳелманд вилоятининг Гармшер ва Наво туманларида амалиёт ўтказмоқда ва Афғонистон хавфсизлик кучларига Покистон чегарасига яқин Ҳанизин туманида назорат ўрнатишга кўмаклашган.

“Ханжар” деб номланган ушбу кенг кўламли амалиётларда АҚШнинг 4 мингга яқин аскари қатнашмоқда.

Расмий Вашингтон август ойида ўтказиладиган президентлик сайлови арафасида Афғонистон бўйлаб хавфсизликни таъминлашни мақсад қилган.